УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури Ўзбекистонда қонун устуворлигини янада ривожлантириш, ҳуқуқшунослар ва ўқув муассасаларининг салоҳиятини ошириш, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти учун ҳуқуқий муҳитни такомиллаштириш, гендер тенгликни рағбатлантириш ва янада қулай инвестиция муҳитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. USAID ушбу мақсадларга эришиш йўлида Адлия вазирлиги, Омбудсман идораси, Бизнес Омбудсман идораси, Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва фуқаролик жамиятининг асосий иштирокчилари билан ҳамкорлик қилади.

ДАСТУР МАҚСАДЛАРИ

  • Ўзбекистонда қонун устуворлигини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
  • Ҳуқуқшунослик мутаҳассислигини ривожлантириш
  • Фуқаролик жамияти ва ННТ учун қулай ҳуқуқий муҳитни ривожлантириш

АСОСИЙ НАТИЖАЛАР

ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ

  • “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги” мамлакатдаги гендерга тенглигига оид илк қонуннинг ишлаб чиқилиши ва унинг жамоатчилик билан муҳокамаси қўллаб-қувватланди. 
  • Мамалакатда биринчи бор аёлларга нисбатан зўравонликни жиноят деб ҳисоблаб, бундай зўравонлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун қамоқ жазосини белгилайдиган қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши қўллаб-қувватлади. 
  • 12 000 нафар мутахассиc, давлат хизматчилари, журналист ва ННТ ходимлари гендер тенглигига оид қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича ўқитилди; 300 нафардан ортиқ Парламент аъзолари қонун ижодкорлигида ва бюджетлаштиришда гендер ёндашувлари бўйича билимларини оширдилар; 200 нафардан ортиқ журналист, блогер ва журналистика талабалари гендер сезгир журналистика бўйича ўқитилди. 
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, гендер статистика таҳлили, ва ҳуқуқий тадқиқотларни гендер нуктаи назаридан олиб бориш бўйича мамлакатдаги илк қўлланмаларни ишлаб чиқиш қўллаб-қувватланди. 
  • Маиший зўравонлик, иш жойида тегажоғлик ва миграция сиёсатининг гендер жиҳатлари бўйича тадқиқотлар ўтказилиб, ушбу соҳаларда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

  • Адлия вазирлиги учун намунавий инвестиция шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун эксперт ёрдами кўрсатилди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу намунавий инвестиция шартномасидан АҚШ, Туркия, Германия, Канада, БАА, Франция ва бошқа мамлакатлардан қарийб 2 миллиард долларлик инвестиция келтирган 22 та инвестиция битими бўйича олиб борилган музокарада фойдаланган. 
  • 26 дан ортиқ қонун ҳужжатларига илғор халқаро тажрибиларни киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва 2 000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши сиёсатга мувофиқлигини текшириш қўллаб-қувватланди. 
  • Илғор халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳукуматга тақдим этиш орқали Ўзбекистонда маъмурий адлия соҳасидаги ислоҳотлар қўллаб-қувватланди. 
  • Маҳаллий кенгашлар депутатларига парламентлараро вазифаларани самаларали оширишда ёрдам берадиган парламентлараро дипломатия бўйича қўлланма ишлаб чиқилиши қўллаб-қувватланди.

ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ

  • 6 000 нафардан ортиқ юридик мутахассислар халқаро илғор тажриба асосида малакаларини оширдилар. 
  • Ўзбекистондаги етакчи юридик таълим муассасаларининг ўқув режаларига киритилган 47 та янги ўқув курси ишлаб чиқилди; 13 000 дан ортиқ талаба бундай курсларда таълим олдилар. 
  • АҚШдан 600 дан ортиқ юридик дарслик юридик университетлар кутубхоналарига тақдим қилинди, бу эса Ўзбекистондаги талабаларга халқаро манбалардан билим олиш имкониятини яратиб берди. 
  • 14 та юридик техникумларга Дастур томонидан тақдим этилган ускуналардан фойдаланган ҳолда масофавий ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказишда кўмак берилди.

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ УЧУН ҚУЛАЙ МУҲИТ

  • 4 000 000 нафардан ортиқ фуқаро дастур томонидан қўллаб-қувватланадиган ва ўзида ижтимоий ҳаётнинг барча асосий масалалари бўйича ахборотни жойлаган advice.uz текин ҳуқуқий веб-сайт хизматидан фойдаландилар. 
  • Дастур доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари 650 мингдан ортиқ фуқароларга бепул юридик маслаҳатлар бердилар ва 130 мингдан зиёд фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва одил судловдан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида хабардорлигини оширдилар.

АЛОҚА УЧУН:

Мамед Аскеров
USAID/Ўзбекистон
USAIDнинг шартномани тасдиқловчи ходими вакили
maskerov@usaid.gov

Share This Page